Izoh.uz сайтида сокин сўзининг изоҳи ва маънолари

сокин

сф

1. сфт. Сукунатга чўмган, жимжит.

  1. Ойдин оқшомларда қишлоқнинг сокин кўчаларида Мансур билан жимгина кезишларнинг ҳам ажиб бир гашти бор эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

  2. Кафе сокин ва тинч, одам сийрак, атроф катта дарахтлар билан ўралган. Ф. Мусажонов, Ҳиммат

  3. Қиз ҳамон қўнғироқдек кулар, сокин буғунинг шодон қаҳқаҳаси билан тўлган эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

2. сфт. Ҳаракатсиз, тинч.

  1. Денгиз сокин. Менинг кўнглим Бўрон тилаб турибди Х. Даврон, Қақнус

  2. Кузак шамоллари эсдилар яна, Сокин юрагимда туйғулар қўзғаб. А. Орипов, Ҳайрат

  3. Оппоқ булут изғир саросар, Оппоқ булут сокин осмонда. Р. Парфи, Кўзлар

3. сфт. Паст, босиқ (овоз ҳақида).

  1. Ёдгор ғувуллаб кетаётган бошини базўр кўтариб қаради: Маҳмуда Алиевна ҳамон ўша сокин овозда гапирар эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

  2. Ним шабадада азим чинорнинг сирли бағридан чиқиб келган сокин ва қудратли шовуллаш оламни тутди. А. Мухтор, Асарлар

4. рвш. Аста-секин, бир маромда.

  1. Тиниқ мовий осмонда парча-парча оқ, пуштиранг булутлар сокин сузади. Н. Аминов, Ёлғончи фаришталар

  2. Номига яраша қорамтир сув сокин, виқорли оқади, толларнинг йўғон қизғиш илдизларини ювади. Ҳ. Ғулом, Бинафша атри

5. рвш. Хотиржам, осойишта.

  1. Сарой вазири подшо ҳузурида ўзини сокин ва бетакаллуф тутган ҳакимни биринчи маротаба кўриши эди. М. Осим, Ибн Сино қиссаси

  2. Темиржоннинг боқишлари сокин, қомати ҳам худди табиатига мос тушгандай нозиккина. Ж. Абдуллахонов, Орият


СОКИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

SOKIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
1466
Сўзнинг тескари ёзилиши
никос
Ҳарфлар сони
5
Кўришлар сони
211

сокин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing

Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар

сокин сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, сокин сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+