Izoh.uz сайтида сол сўзининг изоҳи ва маънолари

сол

фл

1. Бирор нарса ичига ёки устига жойламоқ, қўймоқ, ташламоқ.

  1. Нарсаларни чамадонга солмоқ. Дастрўмолни чўнтакка солмоқ. Пичоқни синга солмоқ. Самоварга олов солмоқ. Милтиққа ўқ солмоқ.

  2. Чол хўп деб, бўрини қопга солиб, устига похол ёпиб бекитиб қўйибди. Чалпак ёққан кун

  3. Бўзўғлоннинг насиҳатин олмадим, Шу Маҳмудни зиндонимга солмадим. Юсуф ва Аҳмад

  4. Бир балиқчи дарёга қармоқ солиб ўтирган экан. Эртаклар

  5. Насиба боласини беланчакка солиб аллаламоқда. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар

  6. Лаълихон соат бешни мўлжаллаб, ошнинг гурунчини солди. Ойдин, Кўнгил тўлдими, яхши йигит?

2. Ўрнатмоқ, қўймоқ.

  1. Узукка кўз солмоқ. Рамаларга ойна солмоқ. Тиш солмоқ.

3. Ўтирғизмоқ.

  1. [Хуморхон:] Марасул ака, машинангизга солиб, бир айлантириб келсангиз-чи! А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар

4. Меъёри билан қўшмоқ; қуймоқ.

  1. Овқатга туз солмоқ. Ерга ўғит солмоқ. Самоварга сув солмоқ.

  2. Эрталабки нонуштага бериладиган овқатга сариёғ солинмайди. С. Аҳмад, Юлдуз

5. Бермоқ, ташламоқ (молга бериладиган овқат ҳақида).

  1. Тоштемир қудуқдан бир неча марта сув чиқариб, отларни суғорди, охурларга беда солди. Ҳ. Ғулом, Феруза

6. Бирор ҳолатга туширмоқ ёки бирор ҳолатни юзага келтирмоқ, пайдо қилмоқ.

  1. Ёқубжонни аввалига лаънатладим, кейин оқладим. Негаки, у менинг мудроққа мойил танимга ғулғула солди, хаёлларимни остин-устун қилиб юборди. М. М. Дўст, Лолазор

  2. Йигиталининг бемаҳал келиши Сафаралининг кўнглига бир оз шубҳа солган бўлса ҳам, у қувонган бўлиб: — Йигитали келди, Муҳаббат, — деди. Н. Фозилов, Дийдор

  3. Қизнинг қийғоч қоши, жарангли кулгилари кимларнингдир юрагига ларзалар солган. Саодат

  4. Кумушнинг бу ҳоли бечора онанинг юрагини эзар, юз хил васвасаларга солар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

7. Бирор тартиб, йўналиш, ўлчов, вазият ва шу кабиларга туширмоқ; мослаштирмоқ.

  1. Ишни изга солмоқ.

  2. Чунки асарнинг тилини безаш, ўз услубига солиб таржима қилишни услублаштириш деймиз. ЎТА

8. Ёпиштириб тикмоқ, уламоқ.

  1. Улоқ солмоқ. Ямоқ солмоқ.

9. Тўшамоқ, ёзмоқ.

  1. Ўрин солмоқ. Кўрпача солмоқ. Дастурхон солмоқ.

  2. Гўрўғли билан Шерниёзнинг йўлларига пойандозлар солишди, иззат-икром билан Қосимхоннинг олдига олиб боришди. Гулшанбоғ

  3. Кумушни ўрин ёзишга қўймай, ўзи гап тўшакни олиб, ерга солди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

10. Тўшамоқ, ётқизмоқ.

  1. Йўлларга шағал солмоқ.

11. Рўпара қилиб, қаратиб қўймоқ, тутмоқ.

  1. Хатни чироққа солиб ўқимоқ.

  2. Қиз ўзини ойнага солди. Шарқ юлдузи

  3. Карим, Ота писмиқ, Қорахўжалар Миролим буванинг дарвозахонасида ўзларини офтобга солиб ўтирибди [деди Саид]. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ

  4. Тоғай кутган ҳол юз берди: отаси шишани ёруғга солиб кўра бошлади. Ёшлик

12. Қуритиш, ачитиш, пишириш учун қўймоқ.

  1. Майиз солмоқ. Қоқи солмоқ. Вино солмоқ.

  2. Жаннат хола шошиб ун чалиб, қуймоқ солди-да, болтани қўлига олиб, тўқайга қараб кетди. С. Аҳмад, Уфқ

13. Тўлов мажбуриятини юкламоқ, белгиламоқ.

  1. Солиқ солмоқ. Жарима солмоқ.

  2. Менга қолса, бу кунларда [халққа] ўттиз икки танга эмас, ўттиз икки қора пул солиш ҳам оғирдир. А. Қодирий, Ўтган кунлар

14. Бирор кимса ёки кўпчилик муҳокамасига қўймоқ, ҳукмига топширмоқ, ҳавола қилмоқ.

  1. У киши мажлисга солган иш бўлмай қолмайди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

15. Бирор нарса ёки кимсага йўналтирмоқ, қўймоқ.

  1. Овга қуш солмоқ.

  2. Добил чалиб, қушлар солиб келай деб, Ёлғиз бориб қолдим Ховдак кўлина. Гулшанбоғ

  3. Навкар, от солиб борди-ю, Ҳасан қайғичини улоқдай азот кўтариб, эгарга ўнгариб олди. С. Сиёев, Ёруғлик

  4. Кеча манави картага Дилдор трактор солмаган эди. С. Аҳмад, Уфқ

16. Бирор ишга, ҳаракатга туширмоқ, йўлламоқ, ташламоқ.

  1. Бутун кучларни жангга солмоқ.

17. Ёллаб ишга туширмоқ.

  1. [Бухгалтернинг хотини] Ўзи ишламагани-ишламаган, яна одам солиб берасан, деб ҳар куни хархаша қилгани ортиқча. Қ. Мақсудов, Саодатли чаманда

  2. Менга қаранг, уйга ҳеч уста солганмисиз? Ёшлик

18. Арқон, занжир каби нарсалар уриб, ташлаб банд этмоқ, боғламоқ.

  1. Бўйнига сиртмоқ солмоқ. Оёқларига кишан солмоқ.

  2. Эҳ-ҳе, ҳали шундайми? Нури опангиз тушини сувга айтсин, занжир солиб судрасалар ҳам, бошқа ёққа бормайман. Ойбек, Танланган асарлар

19. Қисмларини бир-бирига туширмоқ, ўрнига қўймоқ.

  1. Машинага ип солмоқ. Кўйлакнинг тугмасини солиб олмоқ.

  2. Болалар тезгина эшикни ёпиб, орқасидан занжирни солиб қўйдилар. Ойдин, Ҳазил эмиш

20. Барпо қилмоқ, қурмоқ, ясамоқ.

  1. Уя солмоқ. Уй солмоқ.

  2. Ҳозир биров иморатини ўхшатиб солса, бошқалар ҳам ундан қолмай деб тиришади. Н. Норқобилов, Тўқнашув

  3. Амударё ва Сирдарёнинг куйи қисми балиқларнинг уруғ ташлайдиган, ёввойи ҳайвонларнинг урчийдиган, қушларнинг уя соладиган жойидир. Фан ва турмуш

21. Ҳозирламоқ, тайёрламоқ; қурмоқ.

  1. Чилим солмоқ. Арғимчоқ солмоқ.

  2. Дарвозадан ўн беш одимлар нарида дарвоза беклари гулхан солиб, чилим чекиб ўтирадилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар

22. Зарб билан урмоқ, туширмоқ.

  1. Тарсаки солмоқ. Мушт солмоқ. Айлантириб солмоқ. Қилич солмоқ. Қулоқ-чаккасига солиб қолмоқ.

  2. Қўлинг қичиган бўлса, биқинига солмайсанми, бетигаям урасанми, нодон! Ёшлик

  3. Кучинг етмас экан, нима қилардинг беллашиб, тош-пош билан жон жойига солмайсанми ўхшатиб. Ёшлик

23. Чизмоқ, ишламоқ, ясамоқ (гул, нақш ва шу кабиларни).

  1. Расм солмоқ.

  2. Ҳозирги ўсмирлар ҳар хил нарсаларнинг сурати солинган кийимларни кўпроқ яхши кўришади. Газетадан

24. Осилтирмоқ, солинтирмоқ.

  1. Эр йигитнинг бош солгани — ўлгани. Мақол

  2. Алимардон каравотга кўлларини тираганча, бошини куйи солиб ўтирарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

25. Ечмоқ, олиб ташламоқ, туширмоқ (кийимни).

  1. Кўйлак ечар, — деди Қумри турган куйи ва кўйлагини ечиб ташлади. — Иштон солар. А. Қодирий, Меҳробдан чаён

26. бот. Тугмоқ, гулдан мева ҳолига ўтмоқ.

  1. Қовоқ бешта солибди.

  2. Уч туп тарвузнинг ҳар бири ўнтадан солган экан. Чалпак ёққан кун

27. Қўшма феъллар таркибига киради.

  1. Асос солмоқ, ваҳима солмоқ, гапга солмоқ, дам солмоқ, даҳшат солмоқ, дод солмоқ, эсга солмоқ, қорин солмоқ, қулоқ солмоқ.

  2. [Фазилат она] Тўғри келган одамнинг кўксига ўзини ташлаб, уввос солади. М. Ҳазратқулов, Журъат

  3. Гулнорпари ўткизди-да, канизини гапга солди. Гулнорпари

  4. Нормат қўшиққа қулоқ солиб, ичкаридаги одамнинг чиқишини кута бошлади. С. Аҳмад, Уфқ

28. -а/-й ёки -(и)б аффиксли равишдош билан келиб, шу равишдош орқали ифодаланган иш-ҳаракатнинг батамом ёки рўйирост бажарилганлигини билдиради.

  1. Бор гапни айтиб солмоқ.

  2. Яхшибоев индамай турди. Сездики, Қўззибойнинг дардлари чўнг, дардларини тамом тўкиб солмоқчи — тасалли кор қилмайди. М. М. Дўст, Лолазор

  3. Низомжон чидамади. Юрагида тўлиб-тошган гапларни узил-кесил тўкиб солмоқчи бўлиб, қизни излаб, яна далага қараб кетди. С. Аҳмад, Уфқ

29. -а/-й аффиксли равишдош билан кўмакчи феъл вазифасида келиб, шу равишдош орқали ифодаланган иш-ҳаракатнинг дарҳол бажарилганлигини билдиради.

  1. Бола тура солиб, уйига қочди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

  2. Замон кела солиб, у одамдан сўради. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

сол сўзи қатнашган жумлалар:

Юзига солмоқ

Таъна қилмоқ, бирор нарсани таъна билан эсига солмоқ.
  1. Яхшибойнинг юраги шув этиб кетди. Ҳозир юзимга солади, деб ўйлади, мен ўғлингни ўқишга киритиб сўювдим, дипломатликка ўқиётувди, энди нега рассомлик қилиб юриибди, деб айтади. М. М. Дўст, Лолазор

Ўт солмоқ

Қийнамоқ, азоб бермоқ.

Қўйнига қўл солмоқ

Бир-бирига солмоқ

Бир-бирига ҳавола қилмоқ, тўнкамоқ, сансалорликка солмоқ.

Ўртага солмоқ

1. Кўпчиликнинг муҳокамасига қўймоқ, ҳукмига топширмоқ.
  1. Албатта! Умумий мажлис қиламиз, ўртага соламиз. А. Қаҳҳор, Бек

2. кўчма Рўкач қилмоқ.
  1. Иккинчи марта эрга чиқишим ҳақида биринчи оғиз очган қайнонам бўлди. Болаларимни ўртага солди. Ҳ. Ғулом, Машъал

3. кўчма Ўртада баҳам кўрмоқ, умумлаштирмоқ.
  1. Капсанчилар Баҳрободда собиқ батрак ва чоракордан ташкил топган бир колхоз борлигини, улар ер-сув, от-улов, асбоб-ускуналарини ўртага солиб, шериклик деҳқончилик қилишларини эшитган. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

Бошига солмоқ

Атайлаб ёмонлик қилмоқ.
  1. Бу ерларга келган кетмайди омон, Бошингга соларман охират замон. Маликайи айёр

-га солмоқ

...қилиб кўрсатмоқ.
  1. Ўзини ухлаганга солмоқ.

  2. [Мақсуд қори:] Менга қара, эшон бола, ўзингни гўлликка солма. Х. Тўхтабоев, Йиллар ва йўллар

  3. — Ўзингизни овсарликка солаверсангиз, ҳужжатни биз кўрсатамиз, — деди ниҳоят терговчи Ёшлик

  4. Тошпўлат унинг тагдор гапларига дафъатан тушунмади, ўзини лоқайдликка солиб, уни қувватлаган бўлди. К. Яшин, Ҳамза

-дан олиб, -га солмоқ

Ҳадеб, зўр бериб такрорламоқ, қайта-қайта айтмоқ, атамоқ(койиш, ҳақорат сўзлари ҳақида).
  1. Борди-ю, ишинг сал эртага қолганини билса тўрадан олиб, тўрага солади. А. Мухтор, Опа-сингиллар

  2. Мажлис тарқагандан кейин Наимий Онахондан узр сўради, ўзини нодондан олиб, нодонга солди. А. Мухтор, Опа-сингиллар

Йўлга солмоқ

1. Тартибга чақирмоқ, тўғри йўл кўрсатмоқ.
  1. Аҳмад маҳалладаги болаларни йўлга солиб турарди. Ёшлик

2. Бирор иш-ҳаракатни қилишга ундамоқ.
  1. Ўғлимни шу одам йўлга солган, хотининг билан ажраш, деган;

3. Ҳийла-найранг билан айтганини қилдирмоқ.
  1. Мени алдаб сололмайсан йўлингга Маликайи айёр

Назар (ёки разм) солмоқ

Қарамоқ, боқмоқ.
  1. Икки пари юзидан пардасини олди. Гўрўғлига қараб, бир назар солди. Гулшанбоғ

  2. Самандар ҳаяжон ичида қизга бош-оёқ разм солди. С. Кароматов, Бир томчи қон

Оғиз солмоқ

Келинликка ёки хотинликка сўрамоқ.
  1. Шу йили кўкламда Мирҳамид миробнинг бевасига оғиз солди. Ёшлик

Ўзини у ёқ-бу ёққа солмоқ

1. Дангасалик қилмоқ;
2. Бирор ишни қилмаслик учун баҳона топмоқ.

СОЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

SOL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
1131
Сўзнинг тескари ёзилиши
лос
Ҳарфлар сони
3
Кўришлар сони
309

сол сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing

Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар

сол сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, сол сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+