барака
билан улашинг
1. Бирор нарсанинг (асосан, ноз-у неъматлар, экин ҳосили) кутилган даражадан мўллиги, сероблиги.
-
Барака кўтарилди. Барака йўқолди. Жанжалли уйда барака бўлмас. Мақол
-
Ғўза чилла сувига қонсагина, хирмонга барака киради. Газетадан
2. Оллоҳ берувчи насиба, неъмат; эҳсон.
-
— Худо барака берсин, тераверинглар! — деб фотиҳа берди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Худо умрингга, молингга барака берсин. Ҳамза
3. Бирор нарса ёки ҳаракатдан келувчи фойда, наф; самара, унум.
-
Қайтган молда барака бор. Мақол
-
Йиғлама, йиғидан ҳеч ким барака топган эмас! А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
-
Мени олиб нима барака топдинг? Нуқул ғавғога қоласан. Ёшлик
4. кўчма с.т. Қўшалоқ кўсак ва шундай кўсакда очилган пахта; қўшалоқ мева.
-
Этакка ёпишган тўнғизтароқларни юлиб ташлаб, барака қидиришлари ҳам, ғўзалар орқасига яшириниб олганча, қизларга хом кўрак отиб шўхлик қилишлари ҳам — ҳамма-ҳаммасида алланечук қувноқ, зинҳор-зинҳор қайтиб келмас орзулар бор эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
барака сўзи қатнашган жумлалар:
Баракаси кетди ёки барака кўтарилди
-
Бир кун жанжал чиққан уйдан қирқ кун барака кўтарилади. Мақол
Хирмонга барака!
Қўлида барака йўқ ёки қўлининг баракаси йўқ
Барака топ (кўр)
Бор барака, бор барака топ, барака де(нг), барака қил(инг)
-
Қани, ҳа, ука, барака де, барака делардан кейин ярим соатча савдолашиб, молни бир сўм ўн тийинга сотдик. Ғ. Ғулом, Шум бола
-
Қўлни беринг, боринг, барака топинг, олти юз. С. Нуров, Нарвой
Борига барака
-
Борига барака, у ёғини оғзаки боплайман. А. Қаҳҳор, Асарлар
БАРАКА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BARAKA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
барака сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар