баравар
билан улашинг
1. сифатдош Ўлчами, ҳажми, катта-кичиклиги, сон-қиймати, ҳаракати жиҳатидан бир хил, тенг.
-
Бўйи баравар девор. Баравар ҳажмли шишалар. Ёши баравар болалар. Баравар вақт оралиқлари.
-
Болага оила ҳам, мактаб ҳам баравар тарбия бериши, одоб-ахлоқ ўргатиши керак. Газетадан
-
Анвар ҳар ким учун севимли ва хушмуомаласи барчага баравар эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Иккала от бир қиёмда, баравар қадам ташлаб борар эди. А. Қаҳҳор, Асарлар
2. равиш Бир вақтда, бир пайтда; бир-биридан қолишмай.
-
Баравар ишламоқ. Баравар жўнамоқ. Ўрнидан баравар турмоқ.
-
У эшикдан кирганда, даҳлизда ўтирган уч киши баравар ўрнидан туриб салом берди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Карвон кетидан келаётган икки сарбоз орқадан эшитилган ногаҳоний чинқириқдан баравар тўхташди. С. Кароматов, Сўнгги бархан
3. Саноқ сонлар, шунингдек, “неча“, бир неча сўзларидан кейин келиб, шу миқдор даражасида қайтарилганликни, карралиликни ифодалайди.
-
Бригада ҳосилдорликни икки баравар кўтаришга муваффақ бўлди. Ўзбекистон қўриқлари
-
Княз сув пулини уч баравар ошириб юборибди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
[Отабек] унинг [Кумушнинг] ҳусндагина эмас, ақлда ва бошқада Зайнабдан неча баравар юқорида эканини англади. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Кутганидан бир неча баравар ортиқ калтак еган душман ақл-ҳушидан озаётган эди. Н. Сафаров, Оловли излар
4. “Бирга“, шунингдек маъноларини ифодалайди.
-
Лекин шу билан баравар, Мирзакаримбой Йўлчининг бутун сиймосида катта жасорат ва ғурур сезди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Нури бу йигит тўғрисида кўпроқ нарса билишни исташ билан баравар, бу қизнинг унга муносабатини очиш каби яширин бир ният билан гапни чувалатди. Ойбек, Танланган асарлар
5. 3-шахс эгалик, жўналиш ёки ўрин-пайт келишиги шаклларида келиб, кўмакчи вазифасида қўлланади (бараварида).
баравар сўзи қатнашган жумлалар:
Баравар келмоқ
-
Қопларнинг оғирлиги баравар келди. Кирим билан чиқим баравар келди;
-
Тарозининг паллалари баравар келди;
-
У билан баравар келиб бўладими?
-
Унга ёш-у қари баравар. Беш қўл баравар эмас. Мақол
-
Ўзинг биласан, қачон қарасанг, катта-кичикка баравар, ҳамиша камбағаллар фойдасини кўзлайди. Ҳ. Шамс, Душман
Баравар кўрмоқ
-
Ота-она ўз фарзандларини баравар кўради.
БАРАВАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BARAVAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
баравар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар