баралла
билан улашинг
1. Аниқ, равшан; яққол (бирор нарса, ҳаракат ёки ҳолат ҳақида).
-
Деразадан тушиб турган ёруғликда унинг кекса кўзларидан тирқираб чиққан кўз ёшлари баралла йилтираб кетди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
-
Асалхоннинг тинч, осуда кўзларидан миннатдорчилик туйғуси баралла порлаб турарди. К. Яшин, Ҳамза
-
Тун сукунатида отларнинг дукури қулоққа баралла чалинарди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. Дангал, рўйирост, очиқдан-очиқ; дадиллик билан, тортинмасдан, бемалол.
-
Баралла айтмоқ.
-
Қиз бўлиб турсанг-у, йигит сўзини Баралла айтолсанг ўз душманингга. Ю. Ҳамдам, Тинчлик баҳори
-
.ҳали ўзбек аёли ўзининг инсонлик ҳуқуқи ҳақида минбардан туриб, баралла гапирган эмас. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Ойимхон сирни баралла очиб гапира бошлаган эди, Гулсум уялганидан мулойим овоз билан кулди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Матқовул яктагининг енги билан кўзларини артди, бошини баралла кўтарди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Хотин чачвонини баралла кўтариб, орқасига ташлади. Ғ. Ғулом, Тирилган мурда
-
Муфти келганлар билан баралла рус тилида гаплашарди. А. Ҳакимов, Илон изидан
3. Бор овоз билан; овозининг борича.
-
Давлатёр шу бугун эрталаб от суғоргани кетаётиб, кўчадан ашулани баралла қўйиб ўтди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Хотин тураётиб, баралла йиғлаб юборди. А. Қаҳҳор
-
Попук баралла чинқириб юборганидан сўнг, эшикка чиқишга мажбур бўлдик. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
БАРАЛЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BARALLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
баралла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар