мураббий
билан улашинг
1. айнан Тарбиячи.
-
Раҳматилла Обидий интернатга муаллим ва мураббий бўлди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Мураббий — бола қалбида ниш ура бошлаган умид ғунчаларининг меҳрибон соҳибидир. Р. Усмонов, Одобнома
2. Иш-фаолиятда раҳбарлик, раҳнамолик қилувчи; устоз, раҳнамо.
-
Алишер Навоий вафот этган эди. Бобур ўзига улуғ бир мураббий топдим, деб суюниб юрганда, ўгай тақдир уни бу мададкоридан ҳам жудо қилган эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Хосиятхон фақат Назиранинг устозигина эмас, қанчадан-қанча қиз-жувонларнинг мураббийси. Ё. Шукуров, Марғилон гўзали
3. Спортнинг муайян тури бўйича якка ва жамоавий тарзда машқлар қилдириш орқали муайян кўникмаларга ўргатувчи, тегишли соҳадаги малака-маҳоратни ўстирувчи устоз; тренер.
-
Футбол жамоасининг мураббийси.
-
Мураббийнинг сўзларига кўра, келишув ЖАР (Жанубий Африка Республикаси) футболи мутасаддилари Бразилияга келганда амалга ошади. Газетадан
МУРАББИЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MURABBIY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мураббий сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар