мураккаб
билан улашинг
1. Ечилиши, тушунилиши, бажарилиши қийин; оғир, мушкул.
-
Мураккаб масала.
-
Бу иш жуда мураккаб. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Ҳомиланинг мўъжизали ривожланиш жараёни биологлар олдида турган энг мураккаб муаммолардан биридир. Фан ва турмуш
-
Атоқли халқ санъаткори ҳаётнинг энг чигал, мураккаб томонларини ҳам жонли тил билан содда қилиб тушунтира оларди. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
2. Катта қийинчиликлари бўлган, машаққатли, оғир.
-
Хўжалигимиз деҳқонлари мураккаб об-ҳаво шароити юз берган йилда бир жон-бир тан бўлиб меҳнат қилиб давлат топшириғини шараф билан адо этдилар. Ўзбекистон қўриқлари
-
Мен билан тенгдош бўлган ёшларнинг ўсмирлик ҳаёти жуда мураккаб бир вақтга тўғри келган эди. Н. Сафаров, Жасоратнинг давоми
3. Таркиби бир неча (жуда кўп) унсурлардан ташкил топган.
-
Кўз жуда мураккаб оптик система бўлиб, киши ҳаётида кўзнинг яхши кўриши муҳимдир. Газетадан
-
Фан ва техниканинг узлуксиз ривожи ҳамда янги-янги мукаммал мослама ва механизмлар яратилиши туфайли янада мураккаброқ ЭҲМ-лар пайдо бўла бошлади. Фан ва турмуш
МУРАККАБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MURAKKAB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мураккаб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар