бараварига
билан улашинг
1. равиш Бир вақтда, пайтда, баравар, бир-биридан қолишмай, бирдай.
-
Одамлар бараварига қарсак чалишар, Алимардоннинг рақибини олқишлашарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
— Ким? — икковлари бараварига сўрашди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. кум. взф. Ўрнига, эвазига.
-
Она-бола бир неча йиллик меҳнат бараварига келган исқирт ўрикни ўртага қўйиб, хўрлик ва ҳақорат аламидан аччиқ-аччиқ йиғлашди. А. Қодирий, Ғирвонлик Маллавой
-
Бир таноб ердан олтмиш пуд пахта олиб, нақд пул бараварига ҳукуматга топширади. А. Қодирий, Ғирвонлик Маллавой
БАРАВАРИГА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BARAVARIGA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бараварига сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар