барбод
билан улашинг
Хароб, вайрон, бузилган, совурилган.
-
Ўзаро талашлар, фитна-ю фасод Меҳнатни, савдони, қўшиқни эзди, Экин пайҳон ўлди, кўприклар барбод. Шайхзода
-
Бузуқни тузатиш, барбодни обод Бизнинг халқимизга бўлур муяссар. Ғ. Ғулом
барбод сўзи қатнашган жумлалар:
Барбод бўлмоқ
-
Душманнинг тўрт бор ҳужуми ҳам барбод бўлди. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Ёшлиги, номус-иффати, умид-армонлари барбод бўлди. К. Яшин, Ҳамза
-
Уф, энди-чи, энди ҳаммаси барбод бўлди ҳа, барбод бўлди. Ж. Жабборов, Севинч ёшлари
-
Тўрабек бу топшириқни бажара олмаса, эртага ишимиз барбод бўлади. А. Раҳмат
-
Қочса, ҳамма иш барбод бўлишини, ўзи устидаги гумон чинга айланишини биларди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Ноқобил ўғил туфайли унинг бор топган-тутгани тез фурсатда барбод бўлди. Газетадан
Барбод қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Кимдир тузар уни, кимдир бузади, Кимдир борини ҳам қилади барбод. А. Орипов
-
Душманнинг мудофаа истеҳкомлари барбод этилди. Т. Рустамов, Мангу жасорат
-
Чўлни обод қилган ҳам сув, Боғни барбод қилган ҳам сув. Газетадан
-
Чорва планини барбод қилди. С. Анорбоев, Оқсой
БАРБОД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BARBOD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
барбод сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing