бардам
билан улашинг
1. Куч-қувватга эга; куч-қувватини йўқотмаган, тетик.
-
Бардам чол. Бардам бўлмоқ.
-
Уйқуси бутунлай тарқаб кетгач, ИАҳмад] ўзини жуда тетик ва бардам сезди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Даданг Шерали қалай, бардамми? Ойдин, Ҳикоялар
-
Вақт хуфтондан ўтгандан кейинУмурзоқ ота ўзини анча бардам ҳис эта бошлади. Д. Нурий, Осмон устуни
2. Куч-қувват, ғайрат, тетикликдан дарак берувчи; ғайрат, тетиклик билан.
-
Бардам юриш. Бардам қадам.
-
Ота залворли таёғи-ни қорга ниқтаб босиб, бардам қадам ташларди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Мастура бардам қадам ташлаб, операция залининг эшигини ўзи очиб кириб кетди. А. Қаҳҳор
3. Ишончга тўла, шижоатли; сергак, ҳушёр.
-
Доимо умидим бардам бўлса ҳам, Баъзан васвасалар босар дилимни. Ф. Ғулом
-
Унинг ютуқ ва зафарларга чорловчи бардам овози жаранглаб эшитиларди. Газетадан
-
Темир йўлнинг баҳодир посбонлари — стрелкачилар ўз постларида бардам турадилар. Газетадан
бардам сўзи қатнашган жумлалар:
Бардаммисиз?
-
-Бардаммисиз, отахон? — деди Муса. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Хўш, бардаммисиз, Шарипова. П. Турсун, Ўқитувчи
БАРДАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BARDAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бардам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар