баракали
билан улашинг
1. Тўкин-сочин, мўл-кўл, яхши натижали.
-
Кўклам дўл, жала бўлишига қарамай, баракали ҳосил олишга эришдик. Ўзбекистон қўриқлари
-
Хирмонимиз баракали бўлса, давлатимиз, халқимиз олдида юзимиз ёруғ бўлади. Газетадан
2. Мавжуд ҳолатидан қати назар кўпчиликка етадиган; фойдали; татимли.
-
[Тош-хон:] Ҳа, жуда баракали қозон, ўзига ҳам юз челак сув кетади. Уйғун, Ҳаёт қўшиғи
3. Серунум, сермаҳсул, самарали.
-
Баракали иш. Баракали меҳнат.
-
Эрталабки терим унумли, баракали бўлади. Ёшлик
-
Бу рақамлар кекса санъаткорнинг баракали умрини ва унинг халқ олдида қилган катта хизматларини кишининг хотирида жонлан-тиради. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
баракали сўзи қатнашган жумлалар:
Қўли баракали
-
Чўлоқ бўлса ҳам, қўли баракали. Экини ҳар йили ҳам чакки бўлмайди Ойбек, Танланган асарлар
БАРАКАЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BARAKALI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
баракали сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар