бар
билан улашинг
Уст кийимнинг икки ён этаги.
-
Бола терга пишиб кетган эди, этак бари билан юзидаги терини артиб олиб, бизга салом берди. Н. Сафаров, Танланган асарлар
-
Табибий яктагининг барини боса-моса ирғиб турди. С. Сиёев, Ёруғлик
бар сўзи қатнашган жумлалар:
Бар урмоқ
-
Ота-бола чопонларининг этакларини бар уриб, қазувга жўнаб кетдилар. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Алдар кўса этагини бар уриб, бойникига жўнабди. Алдар кўса
Баридан тутқазмаслик
-
Чўл шамоли эсади, Тутқич бермай баридан. Н. Нарзуллаев
-
Бир томондан, ёшликнинг залворли қадами, беқиёс кўрки, у бахш этган туйғулар, бошқа ёқдан эса, шу сўлим фаслнинг субҳидам шамолидек бар тутқазмай ўтиб кетиши ҳақидаги ўйлар қўшилиб, шоир кўнглида ҳислар уммонини яратди. Ёшлик
Арабча ва форсча-тожикча сўзларга қўшилиб, бирор сифат-белгига эгаликни, давомийликни, йўналишни ифодаловчи сўз (сифат)лар ясовчи, ба- қўшимчаси билан деярли бир хил бўлган қўшимча.
-
Бардавом, барқарор.
1. Кичик ресторан, майхона.
-
Йигит-қизлар қўноқ тунлар барларда, Ур-тўполон, тинтув чорраҳаларда. Э. Охунова, Мен тонгни уйғотдим
2. Турли хил ичимликлар сақланадиган кичик буфет (ёки сервант, жавоннинг бир бўлмаси, токчаси).
Денгизнинг қирғоққа яқин қисмида ёки дарёларнинг денгизга қуйилиш жойларида ҳосил бўладиган камбар қум тўсиқ, қумлоқ; саёзлик.
физика мтр. Босимнинг МКС бирликлар тизимидан ташқари бирлиги. Метеорологияда: атмосфера босимининг ўлчов бирлиги.
БАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар