бақувват
билан улашинг
1. Куч-қуввати нормал даражадан ортиқ, зўр жисмоний кучга эга бўлган; кучга тўла, кучли.
-
Бақувват одам. Бақувват йигит. Бақувват аёл. Бақувват от.
-
Мирзабой жисмонан анча бақувват эди. Ёшлик
-
Тоғда гавдали, бақувватлар керак бўлади, деб ўйлади. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Бу эркак ўзи суяниб турган қоядек дағал ва бақувват, қуёшдек иссиқ ва ҳузурбахш эди. Ёшлик
2. Организм бирор қисмининг соғлом, бўлиқ ва кучга тўлалигини ифодалайди.
-
Бақувват қўллар. Бақувват тишлар. Бақувват елка. Бақувват панжа. Бақувват соч.
-
Йигит супа олдида тўхтаб, халтасини қўйди, узун, бақувват қўлларини чолга чўзди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Заргаров бақувват иягини аста кўтариб, киприкларини пирпиратганча Зиёдага тикилиб қолди. А. Мухтор, Асарлар
-
кўкрак чўнтагидан тароғини олиб, қундуздай бақувват сочини таради. С. Анорбоев, Оқсой
-
Ем еган отлар бақувват оёқларини кериб ташлаб, қўш косилкани эркин судраб кетдилар. С. Анорбоев, Оқсой
3. Пишиқ, мустаҳкам.
-
Бақувват ип. Бақувват курси. Бақувват панжара.
-
Тожини амирзода ҳарамига олиб боришиб бақувват курсига ўтқазиб, қўл-оёғини унга маҳкам боғлашди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Дороббек деразанинг бақувват темир панжараларидан ичкарига мўралади. Д. Нурий, Осмон устуни
-
Ҳовлида бир уй, бир айвон, яна бир ҳужра бор. Эски, аммо ҳали бақувват. Ойбек, Танланган асарлар
4. Яхши ўсган, баравж, бўлиқ, йўғон.
-
Йўнғичқа сизникими? Ёш экан ҳали, жуда бақувват ўсибди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ғўзанинг ҳосилдор шохлари бақувват, етук эди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Толнинг тўғри ўсган бақувват шохлари ходача ўрнида ислатилади. Газетадан
-
Адил, бақувват қарағайлар кўзларни беихтиёр ўзига тортди. Ойбек, Қуёш қораймас
5. Ҳаракатлантирувчи катта кучга эга, қувватли.
-
Бақувват мотор. Бақувват техника. Бақувват трактор.
6. кўчма Бадиий жиҳатдан пишиқ, мазмунли.
-
Драматик поэмада персонажлар нутқи шеърий жиҳатдан бақувват, афоризмга бой, ҳаяжонли, таъсирли бўлиши керак. ЎТА
-
Бақувват шеър керак дастгоҳ вазнида. Азамат болғанинг ҳар зарби бир шеър. А. Мухтор, Асарлар
-
Театрнинг ҳам асосий, ҳам кичик саҳнасида бир неча бақувват спектакллар кўрсатилди. ЎТА
7. Катта бойликка эга бўлган, бадавлат, давлатманд; таянчи, суянчиғи бор.
-
Тангриқул ҳожи бақувват хўжалик эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
— Таги бақувватмикин? — Бақувватки, у ёқ-бу ёғи йўқ. Ёшлик
бақувват сўзи қатнашган жумлалар:
Бақувватмисиз?
-
— Бақувватмисиз, отажон? — Алҳамдулилло. Ойбек, Танланган асарлар.
-
Ўзинг саломатмисан? Ўзинг бақувватмисан, Шокир? Ёшлик
Бақувват тортмоқ
-
Меҳнат билан киши қаримайди, етилади, бақувват тортади. Газетадан
Бақувват қилмоқ
-
кўкрагимни иситиб, белимни бақувват қилиб турган хатни-я! И. Раҳим, Чин муҳаббат
Бели бақувват
-
Эли бақувватнинг бели бақувват. Қанотли сўзлар
-
Шундай замонда унинг қизига ўн беш минг берадиган бели бақувват топилармикан? П. Турсун, Ўқитувчи
Илиги бақувват
-
Илиги бақувват экан! Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
Имони бақувват
-
Имонингиз доимо бақувват бўлсин. К. Яшин, Ҳамза
-
ғазал мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоий ва булар каби азиз уламо-ю фузалолар мусулмон, имони бақувват зотлар бўлганлар. К. Яшин, Ҳамза
-
Бақувват экандир танда имонинг. Юсуф ва Аҳмад
БАҚУВВАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAQUVVAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бақувват сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар