бақо
билан улашинг
1. эскирган, китобий 1 Абадийлик, мангулик; чексиз ҳаёт, абадият.
-
То муҳаббат умридек Умри бақо бўлсин қуёш. Э. Воҳидов
-
Истибдод ҳеч маҳал билмагай бақо. Ж. Жабборов
2. кўчма Нариги дунё, абадий уйқу олами.
-
Жойингиз жаннатда бўлғай, Эй падар, нур боимон. Риҳлат айлабсиз бақога, Унда нурсиз ломакон. Н. Аминов, Суварак
-
Ким ул шаҳ ўтди бу дорулфанодин, Хабар келтиргали мулки бақодин. Саййид Қосимий, Садоқатнома
3. Бақо (эркаклар исми).
бақо сўзи қатнашган жумлалар:
Бақо ва фано
БАҚО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAQO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бақо сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар