бақироқ
билан улашинг
1. Бақириб, шанғиллаб гапиришга одатланган; шанғи.
-
Бақироқ чол. Бақироқ туя — норинг, Бақироқ ота — ма-доринг. Мақол
-
Хўжайин — бақироқ одам. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ўзи қўрқоқ бўлса ҳам, ўлгудек бақироқ, ваҳима. А. Мухтор, Чинор
2. Ҳадеб овоз чиқараверувчи, нотинч (ҳайвонларга нисбатан).
-
Бақироқ сигир сут-сиз бўлар. Мақол
-
Ёлғиз бола йиғлоқ бўлар, Ёлғиз туя бақироқ бўлар. Мақол.
-
Бақироқ эчкидай мунча шанғиллайсан. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
3. кўчма Шовқин-суронли; гулдуросли.
-
Офтоб акси тушиб нақшларга бўғилади бақироқ бозор. Х. Даврон, Болаликнинг овози
-
Бақироқ булутлар қандай яхши! Шариллатиб ёмғир ёғиб юборди. Мирмуҳсин, Умид
БАҚИРОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAQIROQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бақироқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар