бақир
билан улашинг
1. Бор овоз билан қичқирмоқ, шовқин солмоқ.
-
Катта дарё ҳайқирмас, ақлли киши бақирмас. Қанотли сўзлар
-
Олахўжа товушининг борича бақиради: — А!? Тарғил ҳўкиз ўлиб қолди? Нима?Нега ўлар экан? П. Турсун, Ўқитувчи
-
Бектемир кўкрагига сиғмаган ҳаяжон ва меҳрни ифодалагандек, ғайришуурий равишда бақириб юборди. Ойбек, Қуёш қораймас
2. Оғриқсан ёки қўрқувдан дод солмоқ, дод-фарёд кўтармоқ.
-
[Салимбойвачча] Ҳар он, ҳар лаҳза фалокатни кутди. Гўё Гулнор ҳозир ошни ичади-да, дарров бақиради. Ойбек, Танланган асарлар
-
Лали бехосдан: Дод, ўламан, деб бақириб юборди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Войдод! деб бақирмоқчи бўламан, овозим чиқмайди. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
3. Овози борича бақириб дағдаға қилмоқ, дўқ урмоқ, пўписа қилмоқ. —
-
Бақирманг, — деди хўмрайиб Йўлчи, — шу вақтга давр эшитдим, чидадим, энди-чи? Йўқ! Ойбек, Танланган асарлар
-
[Мўлтон Муталга:] Бақиргингиз келса, хотинингизга бақиринг! О. Ёқубов, Ларза
-
Унинг бировга бақирганини, стол муштлаганини Зумрад кўрган эмас. С. Сиёев, Отлиқ аёл
4. кўчма Чиранмоқ, гердаймоқ.
-
Бор — бақирар, йўқ — чақирар. Мақол
БАҚИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAQIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан БАҚИР сўзига берилган маънолар
бақир сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
бақир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар