бақириқ
билан улашинг
1. Қўрқинч, даҳшат ёки оғриқдан қилинадиган дод-фарёд, қичқириқ.
-
Ваҳимали бақириқ кўпга чўзилмади, яна жимлик чўкди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
-
Тўқайда олов ловуллаб ёнаётган қамишзор томонидан бақириқ кўтарилиб қолди. Ўзбекистон қўриқлари
2. Хурсандчилик, хушчақчақликни ифодаловчи баланд овоз, қийқириқ, ҳайқириқ.
-
Тўйхонадан йигитларнинг бақириғи эшитилиб турар эди. Уларнинг [ёшларнинг] бақириқ, чақириқ, қаҳқаҳалари узоқ-узоқларда акс-садо берди. Шарқ юлдузи
3. Бор овоз билан қилинган дағдаға, пўписа, дўқ.
-
Кишандагилар занжирларини шилдиратишар, зиндонбонларнинг бақириғи уларни ўйлатиб қўйди. Мирмуҳсин, Тунги чақмоқлар
-
[У [Тоиров] сиқиқ остига олиш, дўқ-пўписа, бақириқ билан ишни ташкил этиш мумкин, деб ўйлайди. Газетадан
-
Илгарироқ бу ақл-у фаросат қайда эди, аччиғ-у тиззиқ, бақириқлар, ўқилмаган никоҳга талоқ айтишлар. М. М. Дўст, Лолазор
БАҚИРИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAQIRIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бақириқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар