бақрай
билан улашинг
1. Ҳайрат ва таажжубдан, қўрқувдан ёки ғазабдан кўзларини катта очиб, чақчайиб қарамоқ, тикилмоқ.
-
Ҳа, маймун ўйнатяпманми, нега менга бақрайиб қарайсан? Саодат
-
Ўтирган паранжили хотинлардан бири буларга ҳадеб бақрайиб қараган ёш қизчасини еталаб, четга чиқди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Берироқда ўтирганлар нима ҳақида баҳс кетаётганига унча тушунолмай, бир-бирига бақрайишарди. Ҳ. Назир, Кўктерак шабадаси
-
-Бақрайманг, мулла Муҳсин, — деди кулимсираб Хатиб домна А. Қодирий, Ғирвонлик Маллавой
-
Боқижон оғзини очиб, бақрайиб қолди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
2. Кўзлари катта очилган ҳолда қотиб турмоқ.
-
Кейин кўзлари ўлган бузоқнинг кўзларидай бақрайиб қолди. К. Яшин, Ҳамза
-
Сайд аввал бақрайиб турди-да, кейин Мадинанинг гапини тушунди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
БАҚРАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAQRAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бақрай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар