барабан
билан улашинг
1. Гардишининг бир ёки ҳар иккала томонига тери қопланган, урма (зарбли) мусиқа асбоби.
-
Фанфараларнинг овозлари, ноғора ва барабанларнинг товуши байрам бошланганлигидан дарак берарди. Газетадан
-
Барабанлардан симфоник ва пуфлама созлар оркестрида фойдаланилади. ЎзМE
2. тех. Турли машина ва аппаратларнинг цилиндр шаклидаги ичи ковак қисми.
-
Тош майдаловчи машинанинг барабани хунук ғирчиллай бошлади. А. Мухтор, Туғилиш
-
Ҳозир барабанлар кўсак чувиш агрегатларининг энг муҳим қисми ҳисобланади. Газетадан
БАРАБАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BARABAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
барабан сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар