баракалла
билан улашинг
1. Кимсанинг бирор ҳаракатидан мамнунликни, маъқуллаш, мақтовни англатади.
-
Баракалла, йигит. Мана бунисига қойил! К. Яшин, Ҳамза
-
— Баракалла, чеварим. Балли, ҳимматли қизим, — деб Нор ота сўзини завқланиб тугатди. Қ. Муҳаммадий
-
Баракалла, баракалла, ажаб қилибсизлар! Хўп қилибсизлар! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Маъқуллаш, тасдиқ маъносини англатади.
-
Баракалла, мана энди ўзингизга келдингиз. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. Норозилик, қониқмаслик маъносини англатади.
-
— Баракалла-е! — дедилар масхара қилгандай кулиб. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
[Кумуш:] — Дўппи тикиб ўтирибсиз-ку, менинг олдимга чиқармидингиз, баракалла сизга! — деди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
БАРАКАЛЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BARAKALLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
баракалла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар