бало
билан улашинг
1. Бирор воқеа-ҳодиса, ҳаракат туфайли юзага келган офат, фалокат; таш-виш.
-
Тақдирнинг балоси кўп, сақланса панаси кўп. Мақол
-
Ёмон тил бошга бало келтирар, Яхши тил давлат, дунё келтирар. Мақол
-
Садақа балони ер, тавба — гуноҳни. Мақол
-
От бошига бало бўлди. Ғайратий. — Илоё омин, — кампир ҳам фотиҳа ўқиди, — қадам етди, бало етмасин! Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
2. кўчма с.т. Уддабурон, ишнинг кўзини билувчи, ўз ишига пишиқ.
-
Бало қиз экан бу. С. Аҳмад, Уфқ
-
— Эшниёз ака бало! — деб давом этди Равшан Рўзи. Ш. Холмирзаев, Ёшлик
-
Сайфиддин Умаров эсингдами, математикадан бало эди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
бало сўзи қатнашган жумлалар:
Бало борми?
-
Салтанатни қаерда кўрмай, сатанг бўп ясаниб олган бўлади. Икки чаккасидаги гажакка бало борми дейман! Ёшлик
-
Пахта терими кетаётган долзарб пайт карантинга бало борми? Ёшлик
-
Шу аёзда чарм кастумга бало борми? А. Обиджон, Аканг қарағай Гулмат
Балога қолмоқ
-
Билмасдан гапирма! Балога қоласан, қизим! Ҳамза
Балойи азим
-
Монокултура деб аталмиш бу яккаҳокимлик бора-бора шундай бир балойи азимга айландики ЎзМE
Балойи нафс ёки нафс балоси
Бало урмаслик
Бало ўқи
-
Бало ўқига нишон бўлмасдан бурун бу ишларни охирига етказишга ҳаракат қилар эди. М. Осим, Карвон йўлларида
Бир бало
-
Олдин, бу кампирга бир бало бўлган, деб ҳайрон бўлиб юрганлар бу аёл бир нарсани билар экан, деб тан беришди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
-
Бир бало борга ўхшайди ораларида. С. Зуннунова, Олов
Бошга бало бўлмоқ
Нима (ёки не, қандай) бало
-
Нима бало, тўйни насия қилиб, келинни олиб кеволдингизми? дегувчилар ҳам бўлди. С. Зуннунова, Олов
-
Нима бало, бола-чақангиз кўпайиб кетдими? Гулдаста
Сув балоси
Туҳмат балоси
-
Содиқ қулингиз туҳмат балосига гирифтор бўлиб, зиндонда сарғайиб ётибди. Ж. Шарипов, Хоразм
Ўт балоси
-
Сув балоси, ўт балосини кўрганлар бор. Ёшлик
Ҳар бало
-
Аёли Юнус олган ақл-у ҳушимни, Ҳар балога солган менинг бошимни. Маликайи айёр
-
У ҳар балони билади.
Ҳеч бало
Ҳеч балода йўқ ёки ҳеч балони билмайди
-
Бизда ҳам сергап, қуруқ маслаҳат берадиганлар жуда кўп-у, лекин [улар] амалда ҳеч балода йўқ. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
БАЛО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BALO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бало сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар