аланга
билан улашинг
1. Ёниб турган ўтдан, оловдан кўтарилаётган ёлқин.
-
Газ алангаси.
-
Шам алангаси ҳар томондан эсиб турган шабадада тебранар эди. А. Қаҳҳор, Кўр кўзнинг очилиши
2. Ёруғлик; ёруғ шуъла.
-
Ашулачиларнинг қуёшда қорайган юзлари машъалларнинг алангасида йилтиллар эди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
3. кўчма Ўт олдирувчи, жўшқин жараён; жўшқинлик, ҳовур; юракка ўт солувчи, ёндирувчи ҳис-туйғу.
-
Фироқ алангаси. Ишқ алангаси. Уруш алангаси. Ғазаб алангаси.
-
Дўсти ғариб, кел, қўлингни тут, Юрагингга ёқай аланга. А. Орипов
-
Муздай чой ичини қовураётган аланга тафтини сап пасайтиргандай бўлди. А. Кўчимов, Ҳалқа
аланга сўзи қатнашган жумлалар:
Аланга олмоқ
-
Жанг майдонида душманнинг етти танки аланга олиб ёнди. А. Раҳмат, Эллик бир баҳодир
-
Ўзбек ойимнинг ғазаби тағин ҳам аланга олди: Сўзимни эшитасанми, кар? А. Қодирий, Ўтган кунлар
АЛАНГА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ALANGA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
аланга сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар