оқ
билан улашинг
1. Паст томонга қараб узлуксиз, сурункасига ҳаракат қилмоқ, юрмоқ (суюқлик ҳақида).
-
Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ. Мақол
-
Қонқус тун бўйи ғазаб билан, алам билан тўлғаниб оқди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Филатовнинг бир қўли қон оқаётган елкасида, иккинчи қўли пулемёт лентасида, боши қуйи солинган эди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
2. Тез-тез томмоқ, бирин-кетин юмаламоқ (томчилар ҳақида).
-
[Қизнинг] Кўзларидан оққан томчилар қуёшда инжудай ёнади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ошно дўстининг кўзларидан дув-дув ёш оқаётганини кўрди, хўрланди М. М. Дўст, Лолазор
3. Сув оқими билан бирга силжимоқ, сузмоқ.
-
Келганлардан бир қисми сойнинг ўртасига етмасдан қайтишга мажбур бўлди. Икки киши оқиб кетаёзди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
4. Қуйилиб келмоқ; ўтмоқ.
-
Ўтказгичлардан электр токи оқа бошлади.
5. кўчма Келиб, тушиб турмоқ.
-
Конвеерлардан дон оқади.
-
Хона ичига қуёшнинг илиқ ёрқин ипаги жимгина оқди. Ойбек, Навоий
6. Жараён тарзида, кўплашиб бирор томонга юрмоқ, ўтмоқ.
-
Отлиқлар Оқмачит қири томон оқиб борарди. Т. Ашуров, Оқ от
-
Эрталабдан бошлаб қишлоқ аҳолиси мактаб томон оқди. П. Турсун, Ўқитувчи
7. Тўкилмоқ, осилиб тушмоқ.
-
Икки атрофда пахтасининг чўғи қочган далалар гоҳ чўп бўлиб ғўзапояси қолган, гоҳ пахтаси эгатларга оқиб тушган пайкаллар билан алмашинади. М. Мансуров, Ёмби
8. кўчма Ўтмоқ, кечмоқ.
-
Ҳаёт бир маромда, бир изда оқа бошлади. С. Абдуқаҳҳор, Кўзлар
-
Йиллар оқар йилларни ювиб, Тақдирига тан берар ҳавас. А. Шер, Қадимги куй
оқ сўзи қатнашган жумлалар:
Оқиб келмоқ
-
Арзимас амалини, оқиб келиб турган ҳаром-хариш пулларини деб, жуфти ҳалолидан кечган кимсани нима деб аташ керак?! М. М. Дўст, Ёмби
ОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ОҚ сўзига берилган маънолар
оқ сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
оқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing