оқар
билан улашинг
1. Оқ тусга кирмоқ, оқ тус олмоқ.
-
Қор ёғиб, ерлар оқариб қолибди.
-
Биз меҳнатда топдик бахтимиз, Меҳнатда соч оқарса, майли! Ё. Мирзо, Ўғил меҳри
-
Турғун: Йўқ. Аксинча, оқарибсиз. Жиндек озиб, яна ҳам чиройли бўлибсиз. Н. Сафаров, Ҳаёт мактаби
-
Чинни пиёласимон чаноқлар оқариб кўзга ташланади. С. Қодиров, Тонг юлдузлари
2. Қонсизланиб ёки қони қочиб, қизилликни йўқотмоқ, ранги ўчмоқ, бўзармоқ.
-
Унинг ранги оқариб кетди.
-
Умри бир оқарди, бир қизарди-ю, мени қучоқлаб йиғлади. А. Қаҳҳор, Хотинлар
-
Собирга қараган эди, у бир оқарди-ю, энгашиб, портфелини титкилашга тушди. А. Кўчимов, Ҳалқа
3. Ўнгмоқ, рангини йўқотмоқ, айнимоқ (кўпинча, бўялган нарсалар ҳақида).
-
Устидаги гимнастёркаси ёмғирда ювилиб, офтобда ўнгиб, оқариб кетган эди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Деҳқон нигоҳи жиддий, олийжаноб, устида чакмон, оёғида оқариб кетган маҳси. Фан ва турмуш
4. Ёруғ бўлмоқ, ёришмоқ.
-
Кечаси соат тўртданоқ шарқ томон оқара бошлади. Ҳадемай тун оқаради.
-
Адир томондан уфқ, худди парда орқасидан чироқ ёққандек, оқариб келяпти. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Машҳар тонги аста-секин оқариб келар, Кўз олдимда содир бўлди Улуғ Қиёмат. А. Орипов, Йиллар армони
оқар сўзи қатнашган жумлалар:
Косаси оқармаган
-
Икромжон бундоқ ўйлаб қараса, бу артист-мижоз шериги билан ишлайдиган бўлса, сира косаси оқармайдиган. С. Аҳмад, Уфқ
-
Ўз ота-онасининг раъйини қайтарган буланинг ҳеч қачон косаси оқармайди! Мирмуҳсин, Чиниқиш
Оғзи оқариб қолди
-
Ола бузоқ туғиб олди, Оғзимиз ҳам оқариб қолди. Ғ, Ғулом
-
Худо хоҳласа, айни қиш чилласида болаларнинг оғзи оқариб қолади, биродар! Ёшлик.
ОҚАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OQAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
оқар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар