оқибат
билан улашинг
Қадрдонлик, дўстлик туйғуси, меҳр, муҳаббат ва шундан келиб чиқадиган яхши муносабат; мурувват.
-
Инсоннинг инсонга оқибати узоқ сафарларда билинади. Газетадан
-
Ҳа, шуми ҳали, Бўтабой ака, орамизда пулдан ҳам каттароқ нарса — меҳр-у оқибат бор эди-ку. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
— Мунаввархон, қоқиндиқ, сиздан келган оқибат шуми? Боққа бир бордингиз-у, бадар кетдингиз,— деб гинахонлик қилиб кўришди амма. С. Анорбоев, Меҳр
1. Охирги якун, натижа.
-
Ишнинг оқибати.
-
Агар Болта муаллим уни судраб кетмаганида, оқибати нима бўлиши номаълум эди. Н. Норқобилов, Тўқнашув
-
Адолат аризасининг оқибатини кутиб юрди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. равиш Ҳамма нарса (воқеа ёки ҳаракатлар) бўлиб ўтгандан кейин, охири, натижада, охир-пировардида, ниҳоят.
-
Оқибат шу натижага келинди: майли, Саидийни қисман хабардор қилиш керак. А.Қаҳҳор, Сароб
-
Тишченко уни бирмунча вақт шофёрлар курсига тайёрлабди, оқибат киргизиб ҳам қўйибди. А. Қаҳҳор, Жон фиғон
-
Тушди сени деб бошима жабр-у ситам, ҳадсиз азоб, Ақл-у ҳушимдан оқибат бегона бўлдим соғиниб. Ҳамза
ОҚИБАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OQIBAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
оқибат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар