таваккал
билан улашинг
1. Оқибат-натижа қандай бўлишидан қатъий назар, бирор ишга жазм қилиш, нима бўлса бўлар, ё остидан, ё устидан зайлида қилинган ҳаракат.
-
Йўқ, ўртоқ Низомов, биз таваккал қилолмаймиз. Таваккалнинг туби тош, бошингни урсанг — ёрилади. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Баъзан жони ҳалқумига келиб, ўзини нималарга урмади, неча марта қалтис таваккалларга борди, неча марта пачағи чиқиб, яна тикланиб олди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
2. дин. Ўзини Аллоҳ иродасига топшириш, бутун умидни унга боғлаш, унинг марҳаматига ишониш.
-
Кўргиликдан, таваккалдан, тақдирдан воз кечиб, халқ реал нарсаларга аҳамият берадиган бўлди. Ойбек, Нур қидириб
3. Таваккалчилик билан иш тутишни билдирувчи, шундай ҳолларда қўлланувчи сўз.
-
Биридан қочсанг, бошқасига тутиласан. Ундан кўра қочмаймиз! Таваккал. Пешонага битгани бўлур. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Унга ташланиб, қутичани олиб қўйсаммикан? Кучим етармикан?! Таваккал! О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
таваккал сўзи қатнашган жумлалар:
Таваккал қилмоқ
-
Инсон қадами камдан-кам тегадиган бу ёввойи водий-да таваккал қилиб йўл босишдан бўлак илож қолмади. С. Кароматов, Олтин қум
-
Собир бирон марта ҳамсуҳбат бўлмаган Одил бувага, таваккал қилиб, юрак дардини очишга жазм қилди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
ТАВАККАЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAVAKKAL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
таваккал сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар