таътил
билан улашинг
1. эскирган Ўқув даргоҳларида, умуман, дарс-машғулот бўлмайдиган кунлар; дам олиш кунлари.
-
Махдум, бу кун сизга таътил [деди мавлоно Фасиҳиддин Султонмуродга]. Ойбек, Навоий
-
чоршанба, пайшанба ва жума кунлари таътил (дам олиш кунлари) бўлар эди. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
2. Мактаб ва бошқалар ўқув юртларида дарс-машғулотлар тўхтатилиб, ўқувчиларга дам бериладиган (ўқувчилар дам олишга чиқадиган) вақт, танаффус.
-
Ниҳоят, мактабларда таътил кунлари бошланди. Л. Тожиева, Меҳрим сизга, одамлар
-
Аҳмад таътил пайтида Фарғона водийсига практикага борди-ю, у ердаги одамларга қойил қолди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
3. Дам олиш, даволаниш ва шу кабилар учун ишдан озод қилиб бериладиган маълум кунлар, ишдан озод қилинадиган муддат.
-
Бошқаларга дам олиш кун, Таътил ойи берилар. Шоир янги ташбиҳ учун Ўлган бўлса тирилар. Э. Воҳидов
-
Мўминов ҳар йили таътил пайтида дам олмас эди. М. Маҳмудов, Мангу куй излаб
шв. фольк. Овқат, егулик; нонушта; овқатланиш.
таътил сўзи қатнашган жумлалар:
Таътил қилмоқ
-
Ул алплар қандай алп: ёяндоз, мерган, ҳар қайсиси ҳар кунига тўқсон ширвознинг этини таътил қилган зўр полвондир. Алпомиш
ТАЪТИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAʼTIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
таътил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар