бошли
билан улашинг
1. Боши, калласи бор.
-
Етти бошли илон (эртакларда).
-
У [Қоратой] ўттиз саккиз-қирқ яшар, юмалоқ, катта бошли, билаклари йўғон киши эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бунинг орасида илон бошли билагузукдан тортиб ҳар хил тақинчоқларгача чиқди. М. Мансуров, Ёмби
2. кўчма с. т. Ақпли, ақлли-ҳушли.
-
Бошли йигит. Олтин бошли отанг билан қолгунча, пахмоқ бошли онанг билан қол. Мақол
-
Бошлиқ бўлсанг, бошли бўл. Мақол
бошли сўзи қатнашган жумлалар:
Бутун бошли
-
Ҳаммаси менга ёпишади: — Бутун бошли отнинг қаёққа йўқолганини билмасанг, нима қилиб юрибсан қоровулликнинг кафилини олиб, — дейишади. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Лашкарбошининг қурумсоқлигини қаранг бутун бошли хумча кўмиб, ичида чақа ҳам қолдирмабди-я. М. Мансуров, Ёмби
-
Мен сендайлигимда бутун бошли оилани тебратганман. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Янги ерлар очилиб, бутун бошли янги хўжаликлар ташкил топди. Ўзбекистон қўриқлари
БОШЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOSHLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бошли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар