бошланғич
билан улашинг
1. Дастлабки, бошла-нишдаги; ўлчаш, қиёслаш учун асос қилиб олинган; бош.
-
Снаряднинг бошланғич тезлиги. Бошланғич далиллар.
-
Меридианларнинг бири, яъни Лондон орқали ўтадиган меридиан, бошланғич меридиан деб ҳисобланади. География
2. Қуйи, биринчи босқич.
-
Бошланғич синф.
-
Бошланғич таълим билимлар пойдевори ҳисобланади. Фан ва турмуш
-
Бошланғич маълумотни олгач, у ўқитувчилар тайёрлаш курсига ўқишга кирди. Газетадан
-
Башоратни бошланғич мактабга беришнинг фойдаси йўқ. А. Мухтор, Опа-сингиллар
3. Энг оддий, элементар.
-
Бошланғич физика.
4. Дастлабки ҳолдаги, ибтидоий.
-
Бошланғич жамият.
-
Бошланғич вақтда одамлар ёввойиликда, тушкунликда ҳаёт кечиришган. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
5. от айн. Бошлама.
-
Эришилган муваффақиятлар катта ишларнинг бошланғичи, холос.
БОШЛАНҒИЧ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOSHLANG‘ICH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бошланғич сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар