бошлиқ
билан улашинг
1. Идора, муассаса, ташкилот ва шу кабиларга раҳбарлик қилувчи шахс; раҳбар.
-
Бошлиқ бўлиш осон, бошламоқ қийин. Мақол
-
Бошлиқ ўзини бу қадар яқин олишидан Мансур Обидович сал талтайиб кетди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Бошлиқ бува, минган отинг қоп-қора, Бошлиқ бўлсанг, ҳаммаларга тенг қара. Қўшиқлар
2. Умуман, бошчилик, раҳбарлик қилувчи; раҳнамо.
-
Оила бошлиги. Рўзғор бошлиғи. Қабила бошлиғи.
-
Табибий бошлиқ шоири замонлар баъзи кунлари тўрт маротабагача Тозабоққа қатнарди. С. Сиёев, Аваз
1. Баъзи Шарқ халқларининг совуқ, қор-ёмғир ва офтобдан сақланиш учун бошга киядиган жун ёпинчиғи.
2. Оёқ кийимининг юзи ва ёнини қоплаб турадиган қисми ва шу қисм учун бичилган тери.
-
Этикнинг бошлиғи йиртилибди. Этикка янги бошлиқ солмоқ.
1. Юганнинг юқори (отнинг бошида турадиган) қисми.
2. Мокининг ичида унинг икки қовурғасини бирлаштириб турган иккита темир қисм.
БОШЛИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOSHLIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бошлиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар