бошоқ
билан улашинг
1. Буғдой, арпа сингари ўсимликларнинг пояси учидаги дон ҳосил бўладиган чўзинчоқ тўпгули ҳамда дон бўлиб етилган шундай тўпгул, бош.
-
Бошоқ чиқармоқ (тортмоқ).
-
Бир гал яримта бошоқни судраб кетаётган чумолини кўрганман. Ў. Ҳошимов, Икки эшик ораси
-
Меҳнатинг сингани учун ҳар бошоқ Оёғости бўлса, кўринар увол. Ғ, Ғулом
-
Норматга бу ерда ҳар бошоқ тагида бир одам ётгандай туюлди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. айнан Машоқ.
-
Бошоқ термоқ.
-
Колхознинг буғдойи йиғиб бўлингач, бошоқ теришга рухсат беришади. Ш. Жўраев, Бола дунёни тебратар
-
Кўрсаки, болалар шамолдай елиб Бошоқлар теради уйқуларида. Шарқ юлдузи
эскирган Камон ўқининг боши, уч қисми.
БОШОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOSHOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бошоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар