бошқа
билан улашинг
1. Зикр қилингандан, айтилгандан, кўрилгандан ёки кўзда тутилгандан бўлак; ўзга.
-
Жони бошқанинг тани бошқа. Мақол
-
Бошқанинг тилла-гавҳаридан онангнинг сариқ чақаси яхши. Қанотли сўзлар
-
Бизга бош бўлиб турган одам шунақа деб ўтирса, бошқалардан нима ўпкалаймиз. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
— Қиз кўнмайдими, демак, унинг кўнгли бошқа бировда, — деди Қадамбой оға. С. Сиёев, Ёруғлик
-
унинг қалби гоҳ-гоҳ бошқа бир қиз йоди билан тўлиб-тошар эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Менга бошқа сўзингиз бўлмаса, сизга жавоб. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Мустақил, алоҳида; бирор хусусияти билан фарқ қиладиган; бошқача, ўзгача.
-
Ўнта бўлса, ўрни бошқа, қирқта бўлса — қилиғи. Мақол
-
Билак — бир, бармоқ — бошқа. Мақол
-
[Абдураҳмонбой:] Тақсир, аслида кўтар маликларнинг эли бошқа, суви бошқа бўлган. Н. Сафаров, Ҳуснижамол
-
Бу ҳақда бошқа фикр бўлмаган и учун, маорифдан бошқа муаллим сўрашга қарор қилинди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Сен мени ким билан тенглаштирмоқчисан?-Гулнор бошқа, мен бошқа демоқчи Ойбек, Танланган асарлар
-
— Э, у вақтлар, — деди хўрсиниб Рихси хола, — бошқа эди. С. Зуннунова, Янги директор
3. Бегона, ўзга, ёт; биров.
-
Бошқалар олдида уялтириб қўймоқ.
-
— Пичоқни ўзингга ур, оғримаса — бошқага, деган бир гап бор, — деди жиддий вазиятда қутидор. А. Қодирий, Ўтган кунлар
4. равиш Тағин, яна, қайта, такроран.
-
Кейин ётоқхонага боргунча бу гапга бошқа қайтишмади. Ў. Усмонов, Қисмат
-
Қодир бошқа ичмаслик шарти билан иккинчи пиёланинг ярмини ичишга рози бўлди. А. Қаҳҳор, Асарлар
5. кўм. взф. (чиқиш келишиги сўз билан) Бўлак, ташқари.
-
Бундан бошқа.
-
— Менга қолса, ўртада шундан бошқа ҳеч гап йўқ, ўғлим! — деди [ҳожи]. А. Қодирий, Ўтган кунлар
бошқа сўзи қатнашган жумлалар:
Бошқа бўлмоқ
-
Кичик ўғли ўйланиб, бошқа бўлди;
-
бу мен билган, синаган Фотима эмас. Энди ўзгариб, тамом бошқа бўлиб қолган. П. Турсун, Ўқитувчи
Бошқа гап
-
— Мана бу бошқа гап, — деди миршаббоши тиржайиб Газетадан
-
— Ҳа, бундай дегин, — Мирзакаримбой гапни давом эттирди, — бу энди бошқа гап. Ойбек, Танланган асарлар
-
— Кучер аҳли ҳам тирикликда уйқуга қонадими, ука? Ўлганда — бошқа гап, — деб жавоб берди Жўра. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бу кампирнинг устидан қаёққа дод деб бораман, бирон жойда ишласа бошқа гап эди. Муштум
БОШҚА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOSHQA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бошқа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар