девон
билан улашинг
Муайян бир шоирнинг радиф ва қофияларга риоя этган ҳолда алифбо сираси билан тартиб этилган шеърларининг (достонлардан ташқари) тўлиқ тўплами.
-
Навоий девони. Нодира девони.
-
Ҳақиқатан ҳам Навоий форсий девони билан Жомийдан сўнг форс-тожик адабиётини янги бир босқичга кўтарди. УТА
-
Хуфтон намозидан сўнг пойчироқ ёнига ўтириб, Фузулий девонини варақлар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
1. тарихий 1 Ўтмишда Шарқ мусулмон мамлакатларида, жумладан, Ўрта Осиё хонликларида амал қилган олий давлат амалдорларининг мажлиси.
-
Топдингиз, соҳиби девон бугун менга ноҳақ озор берди. М. Осим, Ибн Сино қиссаси
2. Давлатнинг бош идораси ва айрим вазирликларнинг маҳкамалари; шундай маҳкама биноси.
-
Иккиси бирга девонга кирдилар. Ишга илгарироқ келган мирзолар ёзув билан машғул эдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Кундузлари Ўрда девонини бошқариш, эрталаб ва кечқурун ўз уйида хусусий кишиларни қабул қилиш, албатта, Анвар учун оғир эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
3. Девонда ишловчи баъзи мансаб-дорларнинг унвони.
-
Худойберган девоннинг уйи ҳам Патракда эди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
илоннинг ёғини ялаган Мадрайим девон олдида жинка (пакана) ип эшолмайди. Ж. Шарипов, Хоразм
4. Ҳозирда Ўзбекистонда: Президент томонидан тузилиб раҳбарлик қилинадиган, Президентнинг самарали фаолият юритишини таъминлайдиган ижро этувчи ҳокимият идораси.
девон сўзи қатнашган жумлалар:
Девон қурмоқ
Мирзойи девон
сўзлашув тили Диван.
-
Девонда ёнбошлаб ётган Аббосхон Саидийнинг ҳурматига қимирлаб қўйди. А. Қаҳҳор, Сароб
ДЕВОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DEVON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
девон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар