дев
билан улашинг
1. миф . Эртак ва халқ достонларида шохли, думли, бениҳоят улкан одам қиёфасида тасаввур этиладиган, эзгуликка қарши курашувчи хаёлий махлуқ, ёвузлик тимсоли.
-
Ўсган юртин тоза аниқ билдингми, Сўйла, хоним, дев-у жинни кўрдингми? Муродхон
-
Чинор тагида бир супа устида қирқта дев ухлаб ётибди. Эртаклар
-
Девни ўлдириб бўлмайди, дейишади, шу ростми? Унинг қони тўкилса, ҳар томчисидан минг дев пайдо бўлаверади, дейишади. Шу ростми? Мирмуҳсин,Меъмор
2. кўчма Давангирдай, беўхшов, қўпол гавдали.
-
[Қизингизни] Эрга бермай, девга бердингиз. М. Исмоилий, Фарғонат.о.
-
Полвон кетидан Матёз дев ҳам Полвон оғадан қолишмай, деб ўз кучига яраша ишланган катта ғалтак аравани итариб борарди. Ж. Шарипов, Хоразм
3. кўчма Даҳшат; қўрқинч; салобат.
-
Тешабойнинг юрагида бош кўтарган гумон деви Тўрахоннинг ўпкаларидан кейин ёта қолди. М. Исмоилий, Фарғона т.о.
-
Макрнинг, мунофиқликнинг деви ҳамма фазилатларини ўз комига тортибди. Ойбек,Навоий
4. кўчма Катта, улкан; баҳайбат.
дев сўзи қатнашган жумлалар:
Сулаймон ўлди — девлар қутулди
-
Нега ҳамманг иш қилмай, бекор ўтирибсанлар? Сулаймон ўлиб, девлар қутулибди-да! Ҳамза, Бой ила хизматчи
ДЕВ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DEV сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дев сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар