девона
билан улашинг
1. Ақлдан озган, эси паст; телба, савдойи.
-
Девонадан ой боши сўрама. Мақол
-
Бечора ўғлининг қатлидан кейин девона бўлиб қолибди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Ҳўкизман деса индаманг, девонага эътироз билдириб бўлмайдур. М. Осим, Карвон йўлларида
2. дин . Аллоҳнинг васлига етишиш умидида зикр-у самога берилиб, бу дунё ишларидан воз кечган суфий, дарвешсифат одам.
-
— Ё ҳув, ё ман ҳув, пирим Накшбанд девона кўлласинлар, — деб [каландар] лаълини олиб бориб, чош бошида чўккалаб ўтирган имомнинг олдига қўйди. С. Айний, Қуллар
-
Йигит ўчоқ олдига келаётиб, зикрчиларни калака қола-ётгандай такрорлади: Муллабозор девона, ҳақ дўст, ёолло! П. Турсун, Ўқитувчи
3. кўчма Бирор мақсад, ҳаракатга тамоман берилиб, эс-ҳушдан ажралган.
-
Эй дилрабо, ишқинг билан девона бўлдим соғиниб. Булбул каби тун кечалар гирёна бўлдим соғиниб. Ҳамза
-
Лайли ёримдан айрилиб Девона бўлдим, найлайин. Тоҳир ва Зуҳра
-
Ўзин афсун этиб, бўлди афсона, Девон битолмасдан бўлди девона. Газетадан
4. Хайр-садақа билан кун кўрувчи; гадо, тиланчи.
-
Девона ҳам хуржунини бир йўқотади. Мақол
-
Бегона тупроқ ~ девона тупроқ. Мақол
-
Дўстлар, бечора, қашшоқ, камбағал девонаман. Най чалиб, ҳар ерда ўқирман ғазал, девонаман. Муқимий.
-
Ҳиммат қилиб, шу девона боланинг йўлига садақа қилишларингизни сўрайман. Гулдаста
5. сўзлашув тили Эркалатиб гапирганда ёхуд ҳазил тариқасида жиннивой, тентаквой каби маъноларда ишлатилади.
-
— Девона бўлдингми? — деди Сафар чўтир ранги оқариб. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Пул йўқ, девона, пиёда жўнайсанми? Ойбек,Танланган асарлар
ДЕВОНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DEVONA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
девона сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар