девор
билан улашинг
1. Бинонинг, уйнинг томни кўтариб турувчи ёки хоналарга ажратувчи тик кўтарилган қисми.
-
Уй девори. Ҳужра девори. Ёмонга суркансанг, доғи юқар, Деворга суянсанг — тупроғи. Мақол
-
Деворнинг сичқони бор, Сичқоннинг қулоғи бор. Мақол
-
Хонанинг шифти ва деворлари кўҳсиз, лекин ялтироқ бўёқлар билан бўялган. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
2. Бирор ерни (боғ, ҳовли, қўрғон ва бошқалар), ҳудудни ўраб олган ёки қисмларга ажратиб турадиган ғов, тўсиқ.
-
Чий девор. Пахса девор. Тахта девор.
-
Эъзозхон ўзини девордан отиб, холасиникига қочиб қутулди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Боғчаларни бир-биридан айирган деворлар кўринмас, ишкомлар, мевазорлар, экин далалари туташ яшил манзара ясайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Деворлар тагида адашиб бош кўтарган мунис майсалар эртага қор остида қолишидан бехабар яшнаб турарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
3. Бирор нарсанинг атрофини ўраб олган ёки уни бўлимларга ажратган қисми.
-
Ошқозон девори. Цилиндр девори.
-
Ҳатто қорин деворининг чап томонига бармоқ билан босилса, оғриқ ўнг томонда сезилади. Ҳ. А. Ҳакимов, Ўткир аппендицит.
4. кўчма Гап эшитмайдиган, гап таъсир қилмайдиган; безбет.
-
Арзга қулоғингиз кар, тебранмас бир деворсиз. Гулдаста
девор сўзи қатнашган жумлалар:
Девор бўлиб қолмоқ
-
У [қиз] йигитга тикилиб турди-да, ҳали шунақами? деб юзига бир шапалоқ туширди. Йигит юзини ушлаганча девор бўлиб қолди. У. Назаров, Биринчи учрашув
Деворга гапиряпманми?
Деворга танбур чертгандай
-
— Минг марта айтганман бу мегажинга, бир нимани тайинлик қилиб қўйгин деб. Қаёқда, деворга танбур чертгандай. А. Муҳиддин, Айбсиз айбдор
Девори қиёмат
Деворнинг қулоғи бор
-
Бас қил дейман, кўп гапирма беҳуда, Деворнинг ҳам қулоғи бор, гўрсўхта! Ҳ. Олимжон
Ранги девор бўлмоқ
-
У ранги девор бўлиб, кўлларини ўрикка тираб, қаддини ростлади, гўё икки опа-сингилга қарашга уялгандай. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
Тўрт девор ичида яшамоқ
-
Тўрт девор ичида яшаб адо бўлаётган Шаҳзодахон бир куни юзини паранг дурра билан ярим тўсиб, эшик тирқишидан ташқарига мўралади. К. Яшин, Ҳамза
ДЕВОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DEVOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ДЕВОР сўзига берилган маънолар
девор сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
девор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар