палахса
билан улашинг
1. Ер чопганда ёки ҳайдаганда уваланмай, бутун ҳолда кўчган катта япалоқ кесак.
-
Ер палахса-палахса бўлиб кўчяпти. Ерни палахса-палахса қилиб ағдариб ҳайдамоқ.
-
Чўл қушларининг қилиғи қизиқ: улар палахса-палахса ағдарилиб, қалайдай йилтираб ётган шудгорда ўлжа талашади. Ҳ. Назир, Бир туп ғўза
2. Умуман, ҳар қандай қаттиқ нарсанинг ундан ажралган яхлит, япалоқ парчаси.
-
Бир палахса мармар.
-
Ғуломжон ҳар гурзи урганда, тоғ палахса-палахса бўлиб ағдарилар, одамлар қийқиришиб, югуришиб ташишар эмиш. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Тоғнинг тошлари палахса-палахса ушалиб, худди тирик мавжудотдек, пастга силжийди. Ёшлик
ПАЛАХСА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PALAXSA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
палахса сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар