палапон
билан улашинг
1. Паррандаларнинг кали пат ва қанот чиқармаган ёки эндигина чиқара бошлаган боласи;
-
— Буни қаранг, — деди жилмайиб Нафисахон ўзида йўқ шод. — Мусичанинг палапон боласи ҳам, шунақа кап-катта бўлса ҳам, онаси кетидан қанот силкиб, осилиб юради Мирмуҳсин, Умид
-
Том бўғотига уя қурган чумчуқлар бот-бот палапонларини учирма қилишарди. Н. Қобил, Унутилган соҳиллар
2. Гўдак болаларни, ёшларни эркалатиб айтиладиган сўз.
-
Илк бор ҳаётингда қор сайлидир бу, Изингдан шуъладек югурар кўзим. Қўрқма, палапоним, чекмагил қайғу, Йиқилсанг, турғизиб қўяман ўзим. А. Орипов, Йиллар армони
-
Йўлинг очиқ бўлар, бўлсанг сен очиқ қўл, Омин энди, палапоним, сенга оқ йўл. Й. Эшбек, Соғиниб яшайман
3. кўчма бетклф. ҳазил. Ҳеч нарса билмайдиган, тажрибасиз.
-
Ўрта мактабдан яқинда учирма бўлган, лекин ҳали чинакам турмуш нималигини билмайдиган бу палапонларга нима десин? С. Анорбоев, Оқсой
4. Бесўнақай, катта; салмоқланиб, лапанглаб юрадиган.
-
Палапон товуқ.
ПАЛАПОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PALAPON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
палапон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар