палата
билан улашинг
1. Баъзи мамлакатларда: парламент ёки бошқа олий давлат органининг таркибий қисми.
2. Ўзбекистонда: парламент — Олий Мажлиснинг икки таркибий қисми: қуйи палата — Қонунчилик палатаси, юқори палата — Сенат.
-
Палаталар билан ҳамкорлик қилиш, уларга ҳар томонлама ёрдам бериш вазифаси Адлия вазирлигининг барча тизимларига юклатилади. Газетадан
-
Юқори палата таркибини вилоят, шаҳар ва туманлардан маҳаллий кенгашларга сайланган депутатларнинг вакиллари ташкил этади. Газетадан
3. Баъзи давлат ёки жамоат ташкилотлари ва муассасаларининг номи.
-
Савдо палатаси. Китоб палатаси. Тадбиркорлар ва товар ишлаб чиқарувчилар палатаси.
-
Вилоят тадбиркорлар ва товар ишлаб чиқарувчилар палатаси қошида кичик ва ўрта тадбир-корликни ахборот ва маслаҳат билан қўллаб-қувватлаш марказлари ташкил этилганди. Газетадан
-
Илмирахон билан танишгунимга қадар Ўзбекистон Ёшлар палатаси ҳақида кўп нарса билмас эканман. Газетадан
4. Даволаш ва дам олиш муассасаларида беморлар ёки дам олувчилар ётадиган алоҳида бўлма, хона.
-
Ахир, сен даволаётган беморларнинг палатасига телевизор қўйиб беришмайди-ку. Т. Ашуров, Оқ от
-
Ўша куни палатамизга сотувчи аёл атлас олиб келганди. Газетадан
5.
-
Ёмғир палатадан ўтиб, кўрпа-ёстиқларни ҳам шалаббо қилиб юборди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Ўрмон ичкарисидаги дала госпиталида брезент палатада ётибман. Қора Лочин палатага ҳар замон бир бош суқиб, менга қараб қўяди. С. Аҳмад, Жимжитлик
6. Баъзи ҳашаматли уй, қасрлардаги ички иморат, зал.
-
Яроғ-аслаҳа палатаси.
палата сўзи қатнашган жумлалар:
Умум (ёки жамоа)
Ўзбекистон Республикаси миллий китоб палатаси
ПАЛАТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PALATA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
палата сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар