палак
билан улашинг
1. Қовун, бодринг каби ўсимликларнинг ерда ёйилиб ўсадиган тана, шох ва барглари.
-
Қовун палак отибди. Палак ёзган тарвуз.
-
Домлаларни чой ва дастурхон тайёр бўлгунча овутиб туриш учун мулла Обид палакдан уч-тўртта қовун узиб чиқади. А. Қодирий, Обид кетмон
-
Ишком ва шафтолилар участка четидаги қовун-тарвуз палаклари устидан ўз сояларини йиғиб олмоқда эди. П. Қодиров, Уч илдиз
2. Палак отмоқ Илдиз отмоқ, авж олмоқ; кўпаймоқ, мустаҳкамланмоқ.
-
Натижада ВИИИ—ИХ асрлардан бошлаб Термизда сайидлар авлоди палак отиб, машҳур бўлиб кетди. Фан ва турмуш
-
Чунки бу ерда расмиятчилик палак отган: мендан кетгунча, эгасига етгунча, қабилида иш тутилмоқда. Газетадан
3. Туп қўйиб, палак отмоқ Мустаҳкам ўрнашиб, мартабаси ошмоқ; бола-чақали бўлиб кетмоқ.
-
Станциядаги мўътадил ҳаво секин-аста Салимжонни аввал доцент, кейин профессор қилиб, туп қўйиб, палак оттира бошлади. Мирмуҳсин, Умид
-
Қайтиш бизнинг қисматимизда бўлмаса, сизларда бордир. Зурриётимиз ота юртда туп қўйиб, палак отса, минг бор шукр қиламиз. Ёшлик
Осмон гумбазига ўхшаш доира шаклидаги гул-нақшлар билан қопланган, одатда уй деворларига безак учун осиб қўйиладиган каштачилик буюми.
-
Илгари қиз узатган одамлар қизининг уйини безаш учун палак, зардевор, чойшаб, гилам, сандиқ қилишар эди. Газетадан
-
Ҳовлилардан келинларнинг палаги олиб чиқилиб, чойхонага осилди. Мирмуҳсин. Ҳикоялар, қиссалар
ПАЛАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PALAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
палак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар