пакет
билан улашинг
1. Қоғоз ёки целлофан халта(ча).
-
Шофёр изза бўлган бир алпозда багажник -дан пакетларни олиб, Ниванинг орқасига эҳтиётлаб қўйди. С. Аҳмад, Жимжитлик
-
Маҳсулот Россия технология линияси ёр-дамида бир литрли, 0,5 ва 0,2 литрли пакетларга қадоқланмоқда. Газетадан
2. Расмий хат, ҳужжат ва шу кабилар солинган катта конверт ва шундай конвертдаги хат-ҳужжат.
-
Ўсар бухгалтер Эшмаматнинг елкасига қоқиб қўйди. Атрофга ўғринча назар ташлаб олиб, қўйнидан пакетни чиқарди. А. Кўчимов, Ҳалқа
-
Мария ўқ ёмғири остида эмаклаб, пакетни полковник Проценкога олиб бориб топширди. Саодат
пакет сўзи қатнашган жумлалар:
Индивидуал боғлов пакети
ПАКЕТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PAKET сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пакет сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар