паҳлавон
билан улашинг
1. Барваста ва забардаст; жисмоний бақувват, баҳодир.
-
Паҳлавон ўғлон.
-
Аҳмаджон у ёқ-бу ёққа борса, ёнида паҳлавон оға-ини, вафодор ёр, садоқатли жўралар ҳамроҳ бўлиб юргандай, ҳеч кимдан ҳайиқмайди, кўнгли тўқ. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
-
Ўзи ҳам худди шерга ўхшаган, чиройли паҳлавон йигит экан. С. Исмоилзода, Темур
2. Ботир, қаҳрамон.
-
Паҳлавон жангчи.
-
Бугун яна Нилдан ўтган карвонлар, Девни йиққан паҳлавонлар сўзласин. А. Шер
-
Ривоятда айтилишича, шаҳарликлар паҳлавоннинг жасадини топиб, тантана билан дафн этишибди. Фан ва турмуш
-
Йигит куйласин, жангда Чин паҳлавон бўлдим, деб. Ҳ. Пўлат
3. кўчма Забардаст, кучли.
-
Дўстларим, ҳайратда қолмангиз фақат, Паҳлавон асрга шу гаплар мосдир. Инсон боласига меҳр ила шафқат — Ҳаммага хос эди, бизга ҳам хосдир. А. Орипов, Йиллар армони
ПАҲЛАВОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PAHLAVON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
паҳлавон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар