ноҳақ
билан улашинг
1. Қонунга хилоф, зид; ғайриқонуний.
-
Тунов кун унга [Ўрмон полвонга] бориб, бизнинг ғаллаларимизни ноҳақ ва зўр билан босиб олдилар, деб арз қилган оёқ яланг деҳқон, чўпон ва ўтинкашлар кириб келдилар С. Айний, Қуллар
-
Кўнгил тўла армон, йўқдир дармон, Оҳ, ҳар кун ноҳақ қурбон, мудҳиш қон. С. Абдулла.
2. Ҳаққоний бўлмаган, адолатсиз, нотўғри.
-
Ноҳақ ҳукм. Ноҳақ ишга ривож йўқ. Мақол.
-
Ноҳақ ишга куяман Бой, камбағал, мулла, эшон демасдан, ҳамманинг боласига бир текис қаралса, отамга лаънат, ўғлимни юбормасам. Ойбек, Танланган асарлар
-
Маҳкам ноҳақ гаплардан қаттиқ норози бўлиб, яна юзининг қони қоча бошлади. П. Қодиров, Уч илдиз.
3. кесим взф. Ҳақли эмас.
-
Ким ҳақ, ким ноҳақ — аниқ бўлди. Бу масалада сиз ноҳақсиз.
НОҲАҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NOHAQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ноҳақ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар