ногирон
билан улашинг
1. Ишга яроқсиз бўлиб қолган, ожиз (одам ёки унинг аъзолари ҳақида).
-
Ногирон бола. Унинг бир қўли ногирон.
-
Пўлатжон ногирон оёғига қараб хўрсиниб қўйди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Ўшанда у полиомиелит касаллигига қарши эмлаш жараёнида шифокорнинг қўпол хатоси туфайли ногирон бўлиб қолганди. Газетадан
2. кўчма Нотўғри фикр юритадиган, тўғри фикрга эга бўлмаган.
-
Ёшлар ўртасида танбаллар, маънавий ногиронлар, ношукурлар ҳали ҳам бор. Газетадан
3. кўчма Яроқсиз бўлиб қолган, камчилиги бўлган.
-
Эскирган ва ёшини яшаб бўлган ногирон ускуналар ғишт заводларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифатига ҳам таъсир қилаётганлигига чидаб бўлмайди. Газетадан.
4. кўчма Юмуқ, ожиз.
-
Ногирон ғунчалар ҳам бирин-сирин очила бошладилар. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли.
НОГИРОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NOGIRON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан НОГИРОН сўзига берилган маънолар
ногирон сўзига янги изоҳ қўшинг
ногирон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing