нодир
билан улашинг
1. Кам топиладиган, ноёб.
-
Нодир қўлёзма.
-
— Нодир ўлка, ҳатто таърифлашга сўз тополмайсан, — деди Комарова. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
2. Қимматбаҳо, бебаҳо, асл.
-
— Хазина! — деди Заргаров кафтларида салқин нодир тошларнинг салмоғини сезиб. Кўзларида ҳам кристалларнинг товланиши бордек эди. А. Мухтор. Бўронларда бордек ҳаловат
-
Зумрад бармоғини силади; нодир узук бармоғини, йўқ, юрагини сиқаётгандек бўлди. С. Сиёев, Отлиқ аёл.
3. Кам учрайдиган.
4. Нодир (эркаклар исми).
нодир сўзи қатнашган жумлалар:
Нодир металлар
-
Ўзбекистон — рангли, нодир металларга бой ўлка. Газетадан
НОДИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NODIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
нодир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар