нобоп
билан улашинг
1. Унча мос, мувофиқ эмас; қўл келмайдиган, номувофиқ, яроқсиз.
-
Нобоп жой. Нобоп ер.
-
Айрим қишлоқ кутубхоналари нобоп ва кўримсиз хоналарга жойлашган. Газетадан
2. Унчалик шай эмас, бузуқ.
-
— Деҳқон ака, эҳтиёт бўлинг, аравангиз нобоп — бошини чайқаб гапирди Йўлчи. Ойбек, Танланган асарлар
-
Нобоп йўлнинг, нобоп машинанинг заҳматидан Темиржоннинг бутун суяклари зирқираб оғрир, қулоқлари шанғилларди. Ж. Абдуллахонов, Орият
3. Хулқ-атвори, юриш-туриши ёмон, ярамас.
-
Нобоп одам
-
Йўқ, у бола кўп нобоп чиқди, шариатга шак келтирадир. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
4. Нотинч, ноқулай.
-
Бир оз жимликдан сўнг Равшан гапира бошлади: — Бўри ака, замон нобоп, деб тунов кун Абдураҳмон ака айтган гаплар қулоғим остидан ҳали-ҳали сира нари кетмайди. Атрофга қараб, одамни ваҳм босади. С. Кароматов, Бир томчи қон
НОБОП сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NOBOP сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
нобоп сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар