падар
билан улашинг
айнан Ота 1.
-
Сизнинг таъбирингизча, маънавий бир падар ўз ўғлига ёмонлик соғинарми, бу тўғрида жавоб берингиз-чи? А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Одамлар бор — падарин мозорида йиғлаб бот, Бемерос йиғлаёлмас — таъма бор аъмолида. А. Орипов, Юртим шамоли
падар сўзи қатнашган жумлалар:
Падари бузруквор
-
— Иложи йўқ, ака, — деди Аваз отасининг кўзига тик боқиб, — агар сиз падари бузрукворим бўлмаганингизда, буни сувга отиб юборажак эдим. С. Сиёев, Ёруғлик
Падар лаънат(и) ёки падарига лаънат
-
Падар лаънати ҳаромзода Собиржон сизнинг қадрингизни билмади. Туйғун, Зулфизар
-
— Падар лаънати, одобсиз! — деди Самад, — домлага шундай сўзни айтадими-я?! А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Варақлайсиз газетани, Дуч келасиз оловга: Мукофотни беришибди Падар лаънат ановга. А. Орипов, Йиллар армони
-
Пул бўладими, кулми — падарига лаънат. Лекин нораста болани оч қолдирма. Ў. Ҳошимов, Икки эшик ораси
Падар(и) қусур
-
Падарига қусур бунақаларни! Кеча кечқурун холи топиб, гапни майдалаштириб юраманми деб, ёнига яқинлашсам, бу аблаҳни қаранг, кимлигимни суриштирмасданоқ шапалоқлаб тушириб қолса бўладими, лаънати! Шукрулло, Сайланма
ПАДАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PADAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
падар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар