болиш
билан улашинг
1. айнан Ёстиқ.
-
Ҳар бир айвоннинг токчасида беҳисоб бахмал, ипак кўрпачалар, болишлар. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Мамат қассоб болиш четини маҳкам чангаллаган кўйи ўғлига қаттиқ тикилиб қолди. Ёшлик
-
Ўтган куни Бобур ўзига келди, болишга суяниб, бир оз бошини кўтарди. Ҳ. Ҳасанов, Экватордан ўтганда
2. Диваннинг суянишга мўлжалланган болиш шаклидаги суянчиғи.
-
Акбаров қаддини ростлаб, диваннинг болишига билагини қўйди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Диваннинг клеёнка қопланган суянчиқ болишида бир китобнинг беш-олти нусхаси турибди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
болиш сўзи қатнашган жумлалар:
Лўла болиш
тарихий Мўғуллар, қисман турклар орасида 13—14-асрларда муомалада бўлган тилла ёки кумуш пул.
БОЛИШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOLISH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
болиш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар