болдоқ
билан улашинг
1. Кўзсиз силлиқ узук.
2. айнан Зирак.
-
Назиранинг елкалари, бошидаги зар рўмоли, қулоқларидаги болдоқлари ялтиради. С. Аҳмад, Уфқ
-
Зубайдани чиндан ҳам қўғирчоқ қилиб ясатишган эди: қулоқларида олтин болдоқлар, бармоқларида гавҳар кўзли тилла узуклар. К. Яшин, Ҳамза
3. кўчма Ўсимлик ва дарахтларнинг болдоқ каби осилиб турган қисми (кўсак, япроқ ва бошқалар).
-
Унинг [Маматнинг[ ўткир кўзлари олдида бепоён пахтазорлар кумуш болдоқлари билан жилмайиб кўринади. Шарқ юлдузи
4. Баъзи нарсаларни маҳкамлаш учун уларга кийдириладиган ҳалқа.
-
Қилич болдоғи.
5. шева Ҳасса, қўлтиқтаёқ.
-
Болдоққа суяниб юрмоқ.
БОЛДОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOLDOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
болдоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар