таъмир
билан улашинг
1. 1 Киши кучи ва ихтиёри билан иншоот, бино, жой ва шу кабиларни қуриш, янгидан яратиш.
-
Табиат турфа тузмиш тарҳ-у таъмир Қилиб боғ-у чаман шаклида тасвир. Ҳабибий
-
[Худоёрхон] 1288 (ҳижрий) йилда Қўқоннинг беги қаландархонасини бузиб, янгидан таъмир қилди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
2. Бирон нарса, объектни бузилган, синган, йиртилган жойларини тузатиш, яхшилаш ва шу йўл билан яроқли ҳолга келтириш.
-
Ҳамма ҳашарчилар оролга ўтиб олганларидан кейин, таъмир иши жадаллаб кетди. М. Осим, Темур Малик
таъмир сўзи қатнашган жумлалар:
Таъмир қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Балхдаги Хўжа Муҳаммад мадрасаси таъмир қилинаётганини айтди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
ходимлар қисқа фурсатда таъмир этилган хонага тиқилишиб қолди. Н. Қобил, Унутилган соҳиллар
ТАЪМИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAʼMIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
таъмир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар